Партия кўмаги билан 32 нафар хотин-қиз иш билан таъминланди

 

Халқ демократик партияси Сурхондарё вилоят ҳамда Термиз туман кенгашлари ва Термиз туман бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш, саломатлигини мустаҳкамлаш мақсадида “Аёлларга кўмак” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди.

“Зифтекстил” тўқимачилик фабрикасида ўтказилган тадбирга Термиз туманидаги “Гулбаҳор, “Айритом”, “Қорахон” ва Амир Темур маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”да турувчи, бандлиги таъминланмаган хотин-қизлар таклиф этилди.

Тадбир доирасида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида туманда фаолият кўрсатаётган 10 дан ортиқ ташкилотлар 50 га яқин бўш иш ўринлари билан иштирок этди.

Эътиборлиси, тадбир давомида “Зифтекстиль” фабрикасига бандлиги таъминланмаган хотин-қизлардан 32 нафари ишга қабул қилинди. Шунингдек, партия сафига қабул қиланган ёшлардан 15 нафарига аъзолик гувоҳномалари топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш