Мамлакатимизда хотин-қизларнинг иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш, уларнинг таълим олишлари, бандлигини таъминлаш, соғлигини муҳофаза қилиш, муаммолари, эҳтиёжлари, қизиқишларини ўрганиш таҳлил қилиш ва ҳал этиш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган.
Жумладан, хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, айниқса, қишлоқларда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қуввталаш, турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш доимий эътибордаги масала бўлиб турибди.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят ва Қарши шаҳар кенгашлари ҳамкорлигида Қарши шаҳар туғруқ комплексида ташкил этилган “Хотин-қизлар ҳуқуқлари қонун ҳимоясида” мавзусидаги тадбирда бу ҳақда батафсил маълумот берилди.
Тадбирда вилоят партия Кенгаши сектор мудири Ш. Худойқулова ҳамда Қарши шаҳар партия Кенгаши раиси Р. Муртазаев сўзга чиқиб, партиянинг дастурий мақсадлари, хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган иўлар хусусида тўхталиб ўтдилар.
Тадбир сўнгида партия аъзолигига қабул қилинган бир гуруҳ хотин-қизларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.
Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят Кенгаши