Депутат сайловчилар билан учрашди

Халқ депутатлари Бўстон туман Кенгаши депутати Манзурахон Саримсоқова сайловчилар ишончини қозонган халқ вакилларидан бири. Депутат сайланган ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ҳисса қўшиш билан бирга мавжуд муаммоларни ҳал этишда доимо фаол.

Партиядошимизнинг сайловчилар билан навбатдаги учрашуви "Маориф" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан бўлиб ўтди. "Депутат маҳаллада" лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбир давомида ҳар бир хонадонга бирма-бир кирилиб, маҳалладаги муаммолар, фуқароларни ўйлантираётган масалалар ўрганилди.

Тадбир давомида аҳоли томонидан кўтарилган таъмирталаб ички йўллар масаласини зудлик билан бартараф этиш чораси кўрилиб, маҳалла кўчаларига шағал тўкиш  ишлари амалга оширилди.

Фуқаролар томонидан кўтарилган ҳар бир масала депутатлик назоратига олинди.

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят Кенгаши

ахборот хизмати

← Рўйхатга қайтиш