Ёшлар бандлиги масаласи ўрганилди

 

Халқ депутатлари Тошлоқ туман Кенгаши депутати Зоҳиджон Сайдалиев ва “Қўрғонча” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар бўйича раис ўринбосари Иқболжон Рустамов хонадонма-хонадон юриб, аҳоли ўртасида камбағалликни қисқартириш, ишсиз ва ишлаш истагини билдирган фуқаролар бандлигини таъминлаш ҳамда “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар билан ишлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлигини ўрганилмоқда.

Шунинг билан бирга, маҳаллада уюшмаган ёшларни ватанпарпарварлик руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи маънавий ва маърифий давра суҳбатлари уюштириляпти. Бундан ташқари, ёшларни спортга жалб этиш, уларнинг бўш вақтларни мазмунли ўтказиш мақсадида турли хил спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.

Навбатдаги мусобақалардан бири маҳалла ёшлари иштирокида ўтказилди. Унда маҳалла ёшларидан иборат жамоалар яшил майдонда ўзаро беллашдилар. Мусобақада фаол иштирок этган барча ёшларга ҳомийларнинг эсдалик совғалари топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш