Ёшларга оила илмини ўргатиш лозим

 

Статистик маълумотларга кўра, ўтган йилнинг январь-июнь ойларида мамлакатимизда 19 407 та ажрим ҳолати қайд этилган. Бу кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврида 12,8 мингта ёки 2019 йилнинг шу даврида 16 мингтани ташкил этган. Бундан кўринадики, юртимизда оилавий ажралишлар кўпайиб бормоқда.

Албатта, никоҳ бекор этилишининг кўплаб сабаблари бор. Лекин арзимаган важлар сабаб бўлиб оила барбод этилаётган ҳолатлар ҳам оз эмас. Шу боисдан, оилада эр-хотиннинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан туғилаётган баҳслар, турмушнинг дарз кетиши ва у билан боғлиқ можаролар, айрим хонадонлардаги мавжуд нотинч маънавий-руҳий муҳит натижасида содир бўлаётган никоҳдан ажралишлар бугунги кунда жамиятимизда жиддий эътибор қаратилиши лозим бўлган масаладир.

Оила тинчлиги ва мустаҳкамлиги кўп жиҳатдан оила бошлиғи — эрга боғлиқ ва унинг оила олдидаги масъулияти жуда катта. Афсуски, эркакларнинг оилавий муносабатларда ўз ўрнини йўқотиб қўяётгани, оила ва фарзандлар олдидаги масъулиятга енгил-елпи қараётгани ҳам бор гап.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қарши туман кенгаши раиси З.Азизова “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, ажрим ёқасига келиб қолган оилалар билан бўлган суҳбатда оилавий ажримларга сабаб бўлаётган юқоридаги каби омиллар ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Суҳбат давомида ёш оилаларга оилавий қадриятларни улуғлаш, фарзанд тарбиясида ота-оналарнинг ўрни, ажримларнниг салбий оқибатлари ҳақида тушунчалар берилди. Никоҳни бекор қилиш истагида бўлган оила муаммоси маҳалла билан ҳамкорликда назоратга олинди.

Учрашувда сўзга чиққанлар ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш муҳим аҳамиятга эгалигини, энг муҳими, ёшларни оила илмига ўргатиш мақсадга мувофиқлигини таъкидладилар.

 

Ўзбекистон ХДП Қарши шаҳар кенгаши

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш