"Аёллар соғлиги – жамият бойлиги"

 

Аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўсмир ва туғиш ёшидаги аёллар касалликларини эрта аниқлаш ва даволаш, аёллар ва ёшларни тиббий билимларини ошириш соғлом авлодни вояга етказишда муҳим аҳамият касб этади.

Ўзбекистон Халк демократик партияси Тошлоқ туман кенгашининг ташаббуси билан 56-оилавий поликлиникада "Аёллар соғлиги – жамият бойлиги" мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Ушбу тиббиёт муассасасида 10 нафар малакали шифокор, 30 нафардан зиёд ўрта тиббиёт ходимлари ҳудуддаги "Арабмозор", "Айланмажар", "Кўлариқ" ва "Хонақа" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Муассаса биноси аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини янада юксалтириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга мувофиқ ўтган йили 850 миллион сўм маблағ эвазига тўлиқ капитал таъмирдан чиқарилиб, замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Натижада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати янада яхшиланди. Тиббий муассасада ҳар куни ўттиз нафарга яқин бемор хотин- қизлар стационар ҳолатда даволанмоқда.

Лойиҳа доирасида ташкил этилган тиббий кўрик давомида 120 дан ортиқ хотин-қизлар шифокорлар назоратидан ўтказилди. 25 нафар эҳтиёжманд бемор хотин-қизларга бепул дори-дармонлар тарқатилиб, уларнинг тўрт нафарига туман тиббиёт бирлашмасида имтиёзли даволанишлари учун йулланмалар берилди.

Тадбир сўнгида тиббиёт ходимларидан бир гуруҳига партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш