БПТда сиёсий ўқув ташкил этилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар ҳамда Чилонзор туман кенгашлари ҳамкорлигида Тошкент шаҳар «Билим» ахборот кутубхона маркази тасарруфидаги бошланғич партия ташкилотида “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йиллрга мўлжалланган тараққиёт стратегияси" мавзусида сиёсий ўқув ташкил этилди.

Аҳамиятли томони, ушбу сиёсий тадбир расмий йиғилиш тарзида эмас, балки бевосита иштирокчилар билан жонли мулоқот ва бошқа ноанъанавий усулларда ўтказилди.

Тадбирда ЎзХДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Нигора Эшметова “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойили асосида кейинги беш йилликда мамлакатимизда амалга ошириладиган ислоҳотларнинг устувор йўналишлари хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Сиёсий ўқув қизиқарли бўлиши, иштирокчиларнинг фаоллигини ошириш мақсадида савол-жавобларга кенг ўрин берилди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш