Сессияда суд раиси ахборот берди

 

Халқ депутатлари Шўрчи туман Кенгашининг навбатдаги 42-сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи томонидан сессия кун тартибига киритилган "Фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини, шунингдек, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилишни амалга оширишга доир фаолияти юзасидан Денов туманлараро иқтисодий суди, фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро суди ва Шўрчи тумани жинойи ишлар бўйича суди раислари ахборотини эшитиш тўғирисида"ги масала бўйича суд раисларининг ахбороти эшитилди.

— “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуннинг 37-моддасига асосан бир ойда камида бир марта жойларда судяларнинг аҳоли билан учрашувларини ташкил этиб, шунингдек, жамоатчиликни суднинг фаолияти тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қилиб бориш чораларини кучайтиришга алоҳида аҳамият қаратилган. Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро суди 3 таркибли суд бўлиб, самарали фаолият кўрсатиб келмоқда, — деди кун тартибидаги масала юзасидан сўзга чиққан фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро суди раиси Ғ.Хидиров. — Фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро суди иш юритувида 2021 йилда туманлараро суди иш юритувида бўлган жами 4933 та фуқаролик ишларидан 3575 таси суд мажлисларида кўриб тамомланган, 465 та фуқаролик ишлари судда иш ҳажми юқори бўлганлиги сабабли бошқа судга ўтказилган. Ўтган йил мобайнида кўрилган низолар, асосан оилавий низолар билан боғлиқ ишларни ташкил этган.

Депутатлар суд раисининг ахбороти юзасидан ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича маърузачига мурожаат қилиб, тегишли жавоб олдилар.

Сессия кун тартибида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш