Фуқаролар мурожаати эътибор марказида

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят ва Асака туман кенгаши томонидан ўтказилган сайёр қабулда тумандаги “Отиш” маҳалла фуқаролар йиғини Повон кўчаси 21 уйда яшовчи фуқаро Нилуфар Тўхтабоева яшаш шароитини оғирлиги сабабли қишга кўмир ёқилғиси олишида ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати М.Саидова ушбу мурожаат бўйича маҳалла фуқаролари ва ҳомийларни жалб қилди ва масала ижобий ҳал этишга эришди

Шунингдек, тумандаги “Эргашобод” маҳалла фуқаролар йиғини Чек кўчаси 76 уйда яшовчи фуқоро Қосимжон Дехқонов маҳаллада ичимлик суви ҳамда табиий газ бўйича муаммоларни ҳал этилишида ёрдам сўраган. Ушбу мурожаат бўйича халқ депутатлари туман Кенгаши депутати М.Дадажонов туман газ УК раҳбари билан гаплашди ва 1 ноябрь куни газ тармоғига уланиб бериладиган бўлди. Ичимлик сув муаммоси ҳам ҳал этилиб, ҳозирги кунда ҳудуд аҳолиси ичимлик суви билан таъминланди.

Дўстлик МФЙ Исломобод кўча 4/45 уйда яшовчи фуқоро Маликахон Мамадалиева газ баллони олишда ёрдам сўраб депутатларга мурожаат қилди. Ҳудудда табиий газ тармоғи йўқлиги сабабли мурожаатчи газ баллони билан таъминланди.

 

Ўзбекистон ХДП Андижон вилоят Кенгаши

Депутатлик бирлашмаларининг ишини мувофиқлаштириш ва Жамоатчилик қабулхоналари билан ишлаш бўлими.

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш