Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қизилгул Қосимова фуқароларнинг муаммоларни ўрганиш мақсадида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида бўлди.
Депутат тумандаги “Қизилсой” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 67-сонли ҳамда “Ийк ота” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 66-сонли оилавий поликлиникалар ҳамда "Нуроний" шифохонасида бўлиб, мазкур тиббиёт муассасаларида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларнинг олдини олиш ва беморларга хизмат кўрсатиш борасида яратилган шароитлар билан яқинда танишди. Шунинг билан бирга, муаммоларни ўрганди.
Сайлов округи фуқаролари билан учрашув доирасида Қизилгул Қосимова Янгибозор қўрғони, “Қорасув” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Қўчқор Мирсултоновнинг хонадонида бўлди. Депутат оиладаги шароит билан танишди, уй эгаларининг муаммолари хусусида суҳбатлашди. Фуқарога банкдан имтиёзли кредит олиш мақсадида тегишли маслаҳатлар берилди.
Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.