Йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилиш шарт.

 

Ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятида йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимини бир фуқаро дўппослаётгани акс этган тасвирлар тарқалди. Бу ҳолат табиийки, тармоқ фойдаланувчиларининг турли фикр-мулоҳазалари, бахсларини келтириб чиқарди.

Маълумки, Ички ишлар органлари, жумладан йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади. Сир эмаски, турли қоидабзарликлар туфайли йўлларда автоҳалокатлар, қурбонлар ва жабрланганлар сони ортиб бормоқда. Йўл ҳаракати иштирокчилари йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилиши шарт.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Навоийда фуқаро томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимига нисбатан қилинган жисмоний куч ишлатишни кескин қоралайди. Фуқаролар ўз ҳақ-ҳуқуқларини билиш билан бирга, мажбуриятларини ҳам хусусан, йўл ҳаракати иштирокчиси сифатида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини ҳам яхши ўзлаштирган бўлиши шартдир. Бу борада автомактаблар, ўрта ва олий ўқув юртларида доимий равишда тушунтириш ишлари олиб бориш тизимини йўлга қўйиш, аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот ишларининг шакл ва усулларини кенгайтириш ҳамда такомиллаштириш зарур деб ҳисоблаймиз. Шунинг билан бирга ички ишлар органлари ходимларига нисбатан жисмоний куч ишлатиш ма’мурий ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини унутмайлик.

 

 

Теглар

Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш