Депутат ёрдами билан чекка ҳудудларда электр таъминоти яхшиланмоқда

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Дилбар Мамажонова сайловчилар билан доимо алоқада бўлиб келади. Мулоқотлар асосан сайловчилар муаммоларини ҳал этиш, аҳоли мурожаатлари юзасидан бўлади.

Навбатдаги мурожаат Фарғона туманининг “Зилол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи фуқаролардан бўлиб, унда электор таъминоти билан боғлиқ муаммо кўтарилган эди. Мурожаат парламент депутати Дилбархон Мамаджанованинг саъй-ҳаракати билан ҳал этилди. Яъни, маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги трансформатор пункти юкини енгиллаштириш учун қуввати 250 кВА бўлган янги қурилма ўрнатилди. Бундан ташқари, 36 дона темир бетон таянчлари ўрнатилиб, 1 км масофада янги электр ҳаво узатиш тармоғи қурилди.

Сайловчиларнинг яна бир мурожаати юзасидан депутат томонидан тегишли чора-тадбирлар белгиланиши натижасида тумандаги 55-умумтаълим ўрта мактабининг 2022 йил Давлат дастурига киритилишига эришилди.

 

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш