Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш – долзарб масала

 

Хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш, таълим ва касбий кўникмалар олиши ҳамда бандлигини таъминлашга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммолари, эҳтиёжларини тизимли ўрганиш, таҳлил қилиш ва ҳал этиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташаббуси билан хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш борасида бир қатор лойиҳалар ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши томонидан шундай лойиҳалардан бири – “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида Шароф Рашидов туманида тадбир ўтказилди. Унда “Яхтанлик”, “Сарайлик”, “Раваллиқ” ва “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар билан уйма-уй юриб суҳбатлашилди. Мулоқотларда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, иш билан таьминланмаган аёлларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни манзилли қўллаб-қувватлаш мақсадида партия ташаббуси билан амалга оширилаётган “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳасининг мақсад ва вазифалари тушунтирилди, хотин-қизлар муаммолари ўрганилди ва ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Лойиҳа доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган хотин-қизларга партия аъзоси бўлган саховатпеша фаоллар томонидан озиқ-овқат махсулотлари берилди, тўрт нафарини “Аёллар дафтари”га киритиш чоралари кўрилди.

Тадбир жараёнида аниқланган муаммоларни бартараф этиш мақсадида халқ депутатлари Шароф Рашидов туман Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан тегишли чоралар белгилаб олинди.

 

Жамила Ёдгорова,

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят Кенгаши сектор мудири.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш