“Аёллар дафтари” – муаммолар ечими

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Мўйноқ туман Кенгаши томонидан «Аёлларга кўмак» лойиҳаси доирасида "Жайҳун" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида навбатдаги тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида партия ташкилоти ходимлари ва депутатлар маҳалла фуқоралар йиғини ҳудудидаги "Аёллар дафтарига" рўйхатга киритилиши режалаштирилган аёлларнинг оилавий аҳволи, муаммолари ўрганилди.

Уларга хотин-қизлар ижтимоий ҳимоясига оид қонун ва қарорлар мазмун-моҳияти тушунтирилди. Шунингдек, хотин-қизларни касб-ҳунарга қайта ўқитиш, бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб этиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида тушунча берилди.

Ишчи гуруҳ томонидан, шунинг билан бирга, уйма-уй юриш давомида хотин-қизларнинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг муаммолари ўрганилди.

 

Гулноз Далибоева,

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши сектор мудири.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш