60 нафар депутатликка номзод Тошкент вилоятида Ўзбекистон ХДП ғоялари учун курашади

 

Сайлов Кодексининг 91-моддасига мувофиқ Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши пленуми бўлиб ўтди. Уни вилоят партия кенгаши раиси Сайёра Файзиева бошқарди. Кун тартибидаги асосий масала халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгаши депутатлигига номзодларни сайлаш билан боғлиқ бўлди.

Партиянинг вилоят кенгаши томонидан халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи 60 та сайлов округи бўйича кўрсатилган номзодлар тасдиқланди.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари, сенатор Мақсуда Ворисова пленумда кўрилган масалалар ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Номзодларнинг дастурларини жозибадор шаклда тайёрлаш, ҳудудларга хос долзарб ижтимоий масалаларни акс эттириш йўллари тўғрисида тушунча берди.

Пленум якунида фаол партия аъзоларига ташаккурномалар топширилди.

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати

 

Теглар

Пленум Депутат Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш