Муаммолар маҳаллабай кўриб чиқилмоқда

 

Сайловчилар билан бу галги учрашувимиз Сурхондарё вилояти Денов туманидаги 11-сонли оилавий поликлиника фаолияти билан танишишдан бошланди. Мулоқот давомида муассаса ходимларининг аҳолига тиббий хизмат кўрсатишни янада яхшилаш борасидаги таклиф ва мулоҳазалари тингланди, муаммолар ўрганилди. Аҳоли ва беморлар билан тиббий хизмат, поликлиника фаолияти ҳақида суҳбатлашилди.

Шунингдек, тумандаги 37-сонли мактабгача таълим ташкилотидаги таълим ва тарбия жараёни, болаларга яратилган шароитлар ўрганилди. “Шамоли” ва “Боғи Эрам” маҳалла фуқаролар йиғинларида маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси билан ҳудуддаги муаммолар кўриб чиқилди. Ўрганишда маҳалла ҳудудидаги ички йўлларни таъмирлаш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масалалари мавжудлиги маълум бўлди.

Туман халқ таълими бўлими жамоаси билан бўлиб ўтган учрашувда эса таълим-тарбия жараёнини юксалтириш, умумтаълим мактабларининг моддий техник базасини ва шароитларини янада яхшилаш борасида қилиниши зарур бўлган чора-тадбирлар ҳақида суҳбатлашилди.

Учрашувлар давомида сайловчиларга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ва муҳокамада бўлган қонун лойиҳалари тўғрисида маълумотлар берилди.

 

Фирдавс Шарипов,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП фракцияси аъзоси.

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш