Хотин-қизлар учун тиббий кўрик ташкил этилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Урганч шаҳар Кенгаши ташаббуси билан шаҳардаги 2-сонли оилавий поликлиникада “Хотин-қизлар ўртасида тиббий маданиятни ошириш ва аёллар соғлигини мустаҳкамлаш” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Тадбирда партия ходимлари, депутатлар, тиббиёт бирлашмаси ходимлари, фаоллар ҳамда хотин-қизлар иштирок этишди.

— Партиямизнинг асосий мақсади жамиятда аёлларнинг ўрни ва ролини, фаоллигини ошириш, қолаверса, уларнинг ҳуқуқларини тўлақонли англаши, сиёсий билимларини оширишга кўмаклашишдан иборат, — дейди халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши депутати Бахтигул Худойберганова.

Фикр-мулоҳазаларга, таклиф ва тавсияларга бой бўлган давра суҳбати хотин-қизлар дунёқарашини кенгайтиришда, фаол ва ташаббускор бўлишларида муносиб ҳисса қўшиши табиий.

Шунинг билан бирга, тадбир доирасида “Аёллар дафтари” ва “Темир дафтар” рўйхатида турувчи аёллар учун бепул тиббий кўриклар ташкил этилди.

Тадбир сўнгида бир гуруҳ хотин-қизлар партия сафига қабул қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш