Давлатимиз раҳбари раислигида куни кеча мактаб таълимини ривожлантириш масаласида видеоселектор бўлиб ўтди. Ислоҳотларимизнинг бажарилиши кўп томонлама билимли ва иқтидорли кишиларга боғлиқ. Шундай экан мамлакат келажаги ҳам шундай салоҳиятли инсонларга боғлиқ.
Бугун мактабга эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилишининг асосий мазмун ва мақсади ҳам таълим сифатига боғлиқ. Чунки ривожланган давлатларга ҳам эътибор қаратсангиз уларда ҳам таълим ва унинг сифатига эътибор қаратилган. Бизнинг жонажон ватанимизда ҳам сўнгги йилларда таълимга эътибор берилганлигини ҳаммамиз шоҳиди бўлиб турибмиз. Жумладан, ўқитувчиларнинг ортиқча қоғозбозликдан озод этилиши, уларнинг ойлик маоши кўтарилганлиги, ўзининг ишидан бошқа ишларга жалб қилиниши батамом тугатилганлиги, уларнинг тоифа аттестациялардан ўтказилишида шаффофлик таъминланаётганлигини барчамиз амалда кўриб турибмиз.
Ўзбекистонннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида тўртинчи устувор йўналиш айнан таълим соҳасини, инсон капиталини ривожлантиришга қаратилган. Селектор йиғилишида давлатимиз раҳбари таълим бу ҳаёт-мамот масаласи эканлигини алоҳида таъкидладилар. Бу соҳадаги ислоҳотларимизни кечиктиришимизга ҳаққимиз йўқ ва мактаб таълимида пойдеворни бугундан мустаҳкам қўйишимиз керак дея таъкидлади. Бунга барча эътиборимизни сафарбар қилишимиз ва бу соҳани ривожлантириш, яхшилаш фақат Халқ таълими вазирлигининг эмас, балки барча вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар илмий ташкилотлар, зиёлилар, кенг жамоатчиликнинг вазифаси бўлиши кераклигини таъкидладилар.
Давлат дастурида ҳам таълим сифатини ва уни ривожлантиришга ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ маблағ ажратилиши, ушбу соҳада тубдан ўзгартиришга астойдил киришилганлигидан далолат. Мактаблардаги доска, партадан тортиб, дарсликкача ва энг асосийси сифатли таълим беришга алоҳида эътибор қаратилиши ҳам фикримизнинг исботи десак, бу ҳам тўғри.
Бугунги кунда мамлакатимизда 1 минг 695 та мактаб мукаммал таъмирга муҳтож. Ҳозирги кунда 179 та пахсадан қурилган мактаблар борлигини 3 мингдан зиёд мактаб учун қўшимча ўқув бинолари зарурлиги, 2 мингдан ортиқ мактабда спорт зал йўқлигини куюнчаклик билан айтди юртбошимиз.
Шунингдек, мактабларда шу пайтгача фойдаланиб келаётган таълим стандартлари, ўқув дастурлари фақат назарий билимлар беришга йўналтирилган бўлиб, болаларни мантиқий фикрлашга, амалиётга, ҳаётга ўргатмаётганлигини ва бундан сўнг, Олий ўқув юртида ўқиётган талабалар 1-курсданоқ мактаблар билан боғлиқ тарзда ўқийди. Жуда тўғри айтилди, чунки ҳаммамиз ҳам ўқиганмиз ўқиш бошқа, амалиёт бошқа. Олийгоҳни битириб келган кўпчилик ёшлар қийналишади. Чунки мактабда дарс бериш ва болалар билан ишлаш тамомила бошқа. Ўқиш жараёни билан амалиётни уйғун олиб борилиши талаба ёшларни тезда амалиётни ўзлаштиришга ва олган назарий билимларини амалиётга тадбиқ этишга замин бўлади.
Аҳамиятли томони шунда бўлдики, мактабда дарс тугугандан сўнг, иш жараёни яъни болалар билан ишлаш яна давом этиши болаларнинг бўш вақтини спорт ва фан тўгараклари билан банд бўлишга эътибор қаратилиши жуда одилона қарор. Уйда бўлган бола барибир дарс тайёрлашга қийналишади. Мактабда фанларнинг чуқурлаштирилган тарзда ўтилиши боланинг қизиқишига қараб, бу ҳам боланинг янада шу фанни чуқурроқ ўрганишига ва фан олимпиадаларида қатнашишга йил давомида тайёрланиб боришига замин яратилади.
Йиғилишда кўтарилган барча муаммолардан тортиб, ўқитувчиларнинг малакасини оширишга ва дарсликларнинг мазмунига яна қайта кўриб чиқилишига эътибор қаратилаётганлиги, бу узоқни кўзлаб қилинаётган ишлар десам бу ҳам айни ҳақиқат.
Биз депутатлар ҳам бу йиғилишда белгилаб берилган вазифалар ва ислоҳотларнинг натижадорлигига дахлдорлигимизни англадим. Ўз сайлов округларимизда шундай мактабларнинг таъмирланишига ва моддий-техника базасига ажратилётган маблағларнинг мақсадли сарфланишига Парламент назорати институларидан самарали фойдаланишимиз зарур бўлади. Ҳар ойнинг охирида сайловчиларимиз билан учрашувга борганимизда албатта, бу масалаларга алоҳида эътибор қаратишимиз лозимдир. Мен ҳам ўқитувчи бўлганман ва кўп йиллар мактабда дарс берган ўқитувчи сифатида таълим соҳасига эътиборим марказида бўлади. Кейинги йилларда таълимга берилаётган эътибор ҳеч қачон бўлмаган. Энди билимли ва салоҳиятли кадрлар меҳнати муносиб рағбатлантирилади.
Давлат раҳбарининг нима учун ушбу соҳага алоҳида эътибор қаратаётганлиги бежиз эмас, чунки бола кичик ёшидан таълим ва тарбияни дидкатик ўйинлар орқали олса, унинг онггига умрбод муҳрланади. “Ёшликда олган билим, тошга ўйилган нақш” деб боболаримиз бежизга айтишмаган.
Келажагимиз мана шундай тўкис ўсган ёшлар қўлида бўлиши албатта яхши, бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳеч кимнинг бефарқ бўлишга ҳаққи йўқ. Бу тизимда амалга оширилаётган ислоҳотларни янада шаффоф ва янада адолатли маблағларнинг мақсадли ишлатилишида жамоатчилик назоратини кучайтиришимиз зарур. Жойлардаги маҳаллий Кенгаш депутатлари билан биргаликда бу ишларни тизимли олиб бориш зарур. Зеро ёшларимиз биздан кўра билимли, зукко, ақлли бўлиши шубҳасиз.
Мавжуда Ҳасанова,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзХДП фракцияси аъзоси.