Чекка ҳудуддаги аёллар муаммолари ўрганилди

 

Мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни ўқитиш, иш билан таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш, уй-жой муаммоларини ҳал қилиш, соғлиғини асраш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, жойларда «Аёллар дафтари»ни шакллантириш ва унга киритилган хотин-қизлар муаммолари, эҳтиёжлари ва қизиқишларини тизимли ўрганиш, таҳлил қилиш ва ҳал этиш борасидаги ишлар изчил давом эттириляпти. Бунда ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир, ишсиз аёллар муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш бўйича масъул идоралар билан узвий ҳамкорлик қилинмоқда.

Бу ҳақда гап кетганда Ўзбекистон ХДП томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларни алоҳида таъкидлаш лозим. Жумладан, партия томонидан хотин-қизлар муаммоларини аниқлаш, оғир шароитда яшаётган аёлларга кўмак кўрсатиш, бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар ўргатиш ва тадбиркорликка жалб этишга қаратилган бир қатор лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда.

Партия лойиҳаси асосидаги тадбирлардан бири Ўзбекистон ХДП Зарбдор туман кенгаши томонидан “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилди. Тадбирда халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Нилуфар Алламуратова томонидан маҳаллада яшовчи хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди. Аёллар ишсизлик, уй-жой масаласи, фуқаролик паспортини олиш, болалар нафақа пули, даволаниш учун моддий ёрдам кўрсатиш, кредит, ер олиш каби масалалар билан мурожаат қилдилар. Барча мурожаатлар бўйича тегишли чоралар кўрилди.

Хотин-қизлар билан мулоқотда депутат "Аёллар дафтари"да рўйхатда турган аёллар билан алоҳида суҳбатлашиб, улар билан ишлаш натижадорлигини ўрганди.

Тадбирда кўтарилган муаммоларнинг айримлари юзасидан депутат томонидан мутасадди ташкилотларга мурожаат юборилди.

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш