Тараққиёт стратегияси мавзусида амалий семинар ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси" Фармонига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди. Унда партия ходимлари ва Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар туман кенгашлари раислари иштирок этди.

Тадбирни партия Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Нигора Эшметова олиб борди ва Президент фармонида белгилаб берилган чора-тадбирлар, уни амалга оширишда партия ташкилотларининг ўрни хусусида маъруза қилди. Маърузада мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослари яратилгани, “Инсон қадри учун” тамойили асосида халқимизнинг фаровонлигини янада ошириш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган устувор йўналишлар белгилаб берилгани таъкидланди. Бу борада инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш, мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш, миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш, адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш, маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш, миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш ҳамда мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш асосий вазифалар экани қайд этилди.

Шунинг билан бирга, ижтимоий ҳимоя соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам ва хизматларни ижтимоий шартнома асосида тақдим этиш, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида ёрдамга муҳтож аёллар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахслар бўйича алоҳида маълумотлар базасини яратиш, жумладан, “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” билан интеграция қилиш масалаларини амалга ошириш вазифаси қўйилган.

Семинарда сўзга чиққанлар “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси" Фармони ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” мамлакатимиз тараққиёти ва халқимиз ҳаётининг турмуши фаровон бўлишига хизмат қилиши таъкидланди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш