"Биз биргамиз"

 

Бугун пойтахтимиздаги Ёшлар ижодиёти саройида "Биз биргамиз" номли тадбир ўтказилди. Адлия вазирлиги ва Ногиронлар жамияти ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ногиронлиги бўлган шахслар ишлаб чиқарган, яратган маҳсулотлар ярмаркаси ва "Мафтункор ранглар олами" расмлар кўргазмаси ташкил этилди.

Ушбу тадбирда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши вакиллари иштирок этиб, имконияти чекланганига қарамай фаол меҳнат қилаётган юртдошларимизга совғалар топширишди.

Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши

Ахборот хизмати

← Рўйхатга қайтиш