Мурожаатлар депутат эътиборида

 

Халқ депутатлари Урганч туман Кенгаши депутати Барно Бердиева аҳоли мурожаатлари билан ишлашда "Маҳаллабай" тизими асосида иш олиб бормоқда. Бу эса фуқароларнинг мурожаатларини тезкорлик билан ўрганиш ва жойида ҳал этишда қўл келмоқда.

Жумладан, “Ҳилол” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи С.Саидов депутатга мурожаат қилиб, ҳовлиси яқинидан ўтган ичимлик суви қувури ёрилиб, сув тошиши оқибатида уйига зарар етаётганини маълум қилиб, мутасадди ташкилот эътиборини ушбу масалага қаратишни сўраган бўлса, фуқаро Б.Абдуллаев уйига яқин бўлган заҳкашни тозалаш ҳамда аҳоли учун чиқинди тўплаш жойи ажратиш борасида қилган мурожаати мутасадди раҳбарлар жалб этилган ҳолда жойида ижобий ҳал қилинди.

Шунингдек, мурожаатига асосан туманнинг “Орзу” МФЙда истиқомат қилувчи Ҳаётбек Худойбергановга депутат кўмаги билан вилоят травмотология бўлимида даволаниши учун махсус йўлланма олиб берилган бўлса, “Қиёт” МФЙда яшовчи ногиронлиги бўлган Мардона Абдиримовага даволаниши учун ҳомийлар ҳамда депутат томонидан 2 млн. сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди.

Айрим мурожаатларни ўрганиш бўйича вақт талаб этилиши ҳамда тегишли ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиши сабабли депутатлик сўрови юборилиб ижроси назоратга олинди.

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш