“Соғлом аёл керак ҳаётга”

 

Фарғона вилояти Риштон туманидаги “Дутир”, “Тўхтасин Ахмедов” маҳалла фуқаролар йиғинида “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси доирасида хотин-қизларлар ва болалар учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фарғона вилоят Кенгаши ташаббуси билан ўтказилган тадбирда халқ депутатлари вилоят, туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, партия фаоллари, ташкилот ва муассасаларнинг мутасаддилари, ушбу маҳаллада яшовчи, “Аёллар дафтари”га киритилган, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган ҳамда кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар иштирок этди.

Лойиҳа доирасида хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар, пенсионерлар ва болаларнинг даволанишлари учун қонунчиликда белгиланган имтиёзлар, оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида давлат дастурларида белгиланган вазифалар, аёлларда кўп учрайдиган касалликлар ва уларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш борасида маълумот, маслаҳат ва тавсиялар берилди. 130 нафардан зиёд хотин-қизлар ва 25 нафар бола бепул кўрикдан ўтказилиб, уларга муолажа олишлари ёки тегишли муассасаларга мурожаат этиш юзасидан тавсиялар берилди.

Тадбир сўнгида “Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан тиббий кўрик иштирокчиларига 12 хил бепул дори-дармонлар берилди.

 

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш