Тарғибот тадбирларида хотин-қизлар фаол иштирок этмоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Наманган вилоят ва шаҳар кенгаши ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси" Фармони тарғиботи бўйича вилоят перенетал шифохонаси бошлағич партия ташкилотида тадбир ташкил этилди. Унда партия фаоллари ва аъзолари, шифохона ходимлари иштирок этди.

Тадбирни бош шифокори, партия аъзоси Ирода Муҳиддинова олиб борди. ЎзХДП Наманган вилоят Кенгаши раиси ўринбосари Мўътабар Қозиева тадбир иштирокчиларига Президент фармонида белгилаб берилган чора-тадбирлар, уни амалга оширишда партия ташкилотларининг ўрни хусусида маълумот берди.

– Бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан тиббиёт соҳаси ривожига алоҳида эътибор қаратилиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганлигидан биз шифокорлар жудаям хурсандмиз, – дейди вилоят перенетал шифохонаси бош шифокори Ирода Муҳиддинова. – Бундай тарғибот тадбирларини ўтказилишини биз шифокорлар қўллаб-қувватлаймиз. Чунки биз доимо ўз йўналишимиздаги вазифаларимиз билан банд бўлиб, баъзида қонунчиликдаги янгиликлар билан батафсил танишиб чиқишга улгура олмаймиз. Лекин мамлакатимиздаги ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги ўзгаришлар, янгиликлар бўйича сиёсий партия вакиллари томонидан мана шундай тарғибот ишларини олиб борилиши бизнинг мамлакат ҳаётидаги жараёнлардан хабардорлигимизни ошишига хизмат қилади.

Фармонда аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий хизмат сифатини ошириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, рақамли тиббиётни кенг жорий қилиш орқали аҳолининг тиббий хизматдан фойдаланиш даражасини янги босқичга олиб чиқилиши ва бюджетдан дори воситалари ва тиббий буюмларга ажратилган маблағлар 3 баравар оширилиши, мамлакатда ишлаб чиқариладиган дори воситалари миқдорини 80 фоизга, тиббий хизматлардаги хусусий секторнинг улушини 25 фоизга етказиш, “оилавий шифокор” йўналиши бўйича мустақил фаолиятни амалга оширишга рухсат бериш, ҳудудларда бирламчи тиббий-санитария хизматининг фаолияти “бир қадам” тамойили асосида йўлга қўйиш каби бир қатор вазифалар белгилаб берилганки, булар албатта, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилишига, фуқароларнинг соғлигини ишончли ҳимоя қилиш тизими яратилишига хизмат қилади.

Тадбир иштирокчиларини қизиқтирган саволларга партия ходимлари батафасил жавоб бердилар.

 

Дилноза ЎРИНБОЕВА,

Ўзбекистон ХДП Наманган шаҳар кенгаши раиси.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш