“Юридик клиника”лар халқ учун

 

Бугун Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашида “Аҳолининг кам таъминлаган қатламлари учун ҳуқуқий ёрдам кўрсатадиган Юридик клиника”ларни ташкил этиш” мавзусида амалий ўқув-семинар бўлиб ўтди. Мазкур масала партиянинг 2020-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурида белгиланган устувор вазифалардан бири эди.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари аъзолари, маҳаллий партия кенгашлари раҳбарлари иштирок этган семинарда Депутатлик бирлашмаларининг ишини мувофиқлаштириш ва Жамоатчилик қабулхоналари билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Б.Юсупов сўзга чиқиб, юридик клиникаларни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсадни атрофлича тушунтириб берди.

— Бу - аҳолининг кам таъминлаган қатламлари ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ҳуқуқини ҳимоя қилиш ҳамда уларга бепул юридик хизмат кўрсатиш бўйича ижтимоий мақбул бўлган тизим яратиш лойиҳасидир. Юридик клиникалар фаолияти йўлга қўйилса, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларнинг ҳуқуқларини тушунтириш ҳамда янги қабул қилинаётган қонун ва қарорлардан самарали фойдаланиш йўлга қўйиш имконияти кенгаяди. Беғараз юридик маслаҳатлар берилади. Шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ошишига хизмат қилади – деди Б.Юсупов.

 

Режага мувофиқ, юридик маълумотга эга депутатлар, жамоатчилик асосида жалб этиладиган адвокатлар, тегишли давлат органлари вакиллари ҳуқуқий масалалар юзасидан фуқаролар қабулини амалга оширади ва уларга керакли ҳуқуқий маслаҳатларни кўрсатади. Аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда юридик клиника ҳуқуқнинг алоҳида тармоғига ихтисослашган ҳолда ёки умумий ҳуқуқ масалалари бўйича маслаҳатлар бериши мумкин.

Бугунги кунда, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши учун халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида фаолият олиб бораётган партия гуруҳлари аъзоларини соҳага оид билим ва кўникмаларини шакллантириш жуда муҳим вазифадир. Бу орқали халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари иш самарадорлигини оширишга ва улар фаолиятини такомиллаштиришга ва ниҳоят партиянинг сайловчилар олдида берган ваъдаларининг маълум бир қисмини таъминлашга, партия гуруҳлари аъзоларини касбий маҳоратини оширишга, қабул қилинаётган қонун лойиҳаларини ҳаётийлигини таъминлаш каби эзгу мақсадларимиз амалга оширилади.

Энг асосийси, партия электорати қонун ижодкорлиги жараёнида иштирок этувчи субъектлар фаолияти билан яқинда танишади ҳамда қонун нормалари билан тартибга солиниши лозим бўлган ижтимоий муносабатларнинг кўлами, ҳуқуқ ва мажбуриятлар доираси, ривожланиш тенденциялари ҳамда ҳуқуқий оқибати борасида аниқ тасаввурга эга бўлади.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш