Халқ манфаатига, юрт равнақига хизмат қилувчи дастур

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси» ҳамда Тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»да кўзда тутилган мақсад ва вазифаларнинг мазмун-моҳияти тарғиботига бағишланган тадбирлар барча жойларда ўтказилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бектемир туман кенгаши томонидан 69-оилавий поликлиникада ўтказилди. Унда партия депутатлари ва фаоллари, тиббиёт муассасаси жамоаси иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Тараққиёт стратегияси халқимизнинг юксак эътирофига сазовор бўлган давлатимиз раҳбарининг «Янги Ўзбекистон стратегияси» асари ҳамда Президент лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида баён қилинган мақсад ва вазифалар асосида ишлаб чиқилганини таъкидладилар. Мазкур муҳим концептуал ҳужжатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлаш мақсадида «Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари» деган тамойил асосий ғоя ва бош мезон сифатида белгилаб олинган.

Қайд этилганидек, жамият ва давлат ҳаётида катта ўзгаришлар амалга оширилишиши кўзда тутилаётган Тараққиёт стратегияси ўзининг кенг қамровлилиги, ҳаётийлиги, барча соҳаларни қамраб олгани билан аҳамиятлидир. Халқимиз орзиқиб кутаётган, катта ишонч билан қараётган ўзгаришлардан юртимиздаги ҳар бир инсон, фуқаро баҳраманд бўлиши асосий мақсад қилиб қўйилган.

Тадбир сўнгида поликлиника бош шифокори Юлдуз Ҳусанбоева раҳбарлигидаги муассаса ходимларидан 25 нафари Ўзбекистон Халқ демократик партияси сафига қабул қилиниши маълум қилинди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш