Депутат ёрдами билан икки нафар фуқаро “Аёллар дафтари”га киритилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Зафаробод туман Кенгаши ташаббуси билан хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида “Лолазор” қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги хотин-қизлар билан уйма-уй юриб юзма-юз суҳбатлар ўтказилди.

Суҳбатларда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган, иш билан таъминланмаган хотин-қизларни аниқлаш ва уларни манзилли қўллаб-қувватлаш мақсадида партиянинг “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Тадбир давомида 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган, қандли дебет билан оғриган Ф.Нуралиеванинг оилавий аҳволи оғирлиги, моддий ёрдамга муҳтожлиги сабабли халқ депутатлари Зафаробод туман Кенгаши депутати Ф.Бўтаеванинг таклифи билан у “Аёллар дафтари”га киритилди. Шунингдек, оилавий шароити оғир, ўзи ва турмуш ўртоғи 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган Р.Мамаева ҳам ушбу дафтарга киритилди.

Партия фаоллари ва депутатлар томонидан ўрганиш жараёнида мамлакатимизда хотин-қизларни, жумладан, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида кўрилаётган чора-тадбирлар, яратилаётган имтиёзлар ҳақида маълумот берилди.

 

Ўзбекистон ХДП Зафаробод туман кенгаши

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш