Ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинмоқда

 

Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш учун зарур шарт- яратиш, уюшмаган ёшларни спортга жалб этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича Давлат дастурида ёшларнинг вақтини мазмуни ўтказиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни оммавий спортга кенг жалб қилиш ва ушбу йўналишда зарур шароитлар яратиш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб берилган.

Эътиборлиси, жойларда эзгу ташаббуслар ижросини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга ошириляпти. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги “Ёшлар парламенти” аъзоси Элмурод Абдулҳамидов Қўштепа туманидаги “Йўлдошобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ёшларни спортга ошно этиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, бу ишларни доимий давом эттириш чораларини кўрмоқда.

Ёш партиядошимиз томонидан шу мақсадда маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг бир неча турлари бўйича мусобақа ташкил этилди. Юзлаб ёшларни ўзида бирлаштирган мазкур тадбир барчага манзур бўлди. Эътиборлиси, мазкур ташаббус маҳалла аҳли томонидан қўллаб-қувватланиб, бундай мусобақаларни тез-тез ўтказиб туриш таклифи билдирилди.

 

Мунира Исомова,

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши масъул ходими.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш