Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қонликўл туман кенгаши ташаббуси билан “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида навбатдаги тадбир ташкил этилди. “Қонликўл” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган тадбирда халқ депутатлари Қонликўл туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи томонидан ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий муаммолар, камчиликлар ва уларнинг сабаблари, шунингдек, партия электоратининг узоқ муддатли манфаати ва ҳаётий эҳтиёжларига дахлдор бўлган ижтимоий муаммолар ўрганилди.
Тадбирда Ўзбекистон ХДП Қонликўл туман Кенгаши раиси Ҳурлиман Отамбетова ва туман Кенгашидаги депутатлик гуруҳи аъзоcи, депутат Қунназар Пирназаров фуқаролар билан бўлган мулоқотда аҳолини ўйлантираётган муаммолар, уларни ҳал этиш борасида мутасаддилар томонидан амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигини халқ фикридан келиб чиққан ҳолда баҳоладилар. Шунинг билан бирга, ҳудудий ва манзилли дастурлар ижроси билан танишдилар.
Депутатлар билан бўлган учрашувда фуқаролар Қонликўл шаҳарчаси кўчаларида ёритиш чироқлар ўрнатиш, ички йўлларни таъмирлаш, мактабга ошхона ва мажлислар зали қуриш бораси билдирилган таклифлар ижросини таъминлашни сўрадилар. Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг асоссиз кўтарилиши устидан назорат ўрнатиш таклифи билдирилди.
Учрашувда кўтарилган муаммоларни ҳал этиш юзасидан депутатлар томонидан тегишли чоралар белгилаб олинди.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси
Қонликўл тумани кенгаши