Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ҳар бир юртдошимизнинг ҳаётига дахлдор ҳужжат

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони ўзида келгуси беш йилда амалга ошириш кўзда тутилган энг муҳим устувор йўналишлар ва ташаббуслар акс эттирилгани, шу аснода мамлакат тараққиётнинг янги даврига қадам қўйгани билан аҳамиятлидир.

Халқ депутатлари Сирдарё вилоят кенгаши, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг вилоят бўлими ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди ҳамкорлигида Гулистон шаҳар ҳокимлигида ўтказилган семинарда бу алоҳида таъкидланди.

Тадбирда халқ депутатлари вилоят ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Семинарда мавзус юзасидан сўзга чиққанлар Тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича Давлат дастурида мамлакатимизни ривожлантиришнинг 7 та устувор йўналиши доирасида қарийб 100 та мақсадга эришиш белгилаб берилганини таъкидладилар. Хусусан, тараққиёт стратегиясининг тўртинчи йўналиш – адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантиришга қаратилгани, бу йўналишда мактабгача таълимнинг қамров даражасини 67 фоиздан 80 фоизга етказиш, нодавлат боғчаларга ва мактабларга фарзандини юбораётган ота-оналарнинг 3 млн. сўмгача тўловларини даромад солиғидан озод этиш, мактабларни ривожлантириш миллий дастурини жорий этиш орқали халқ таълими тизимида қўшимча 1,2 млн. ўқувчи ўрни яратиш, олий таълимга қамров даражасини амалдаги 28 фоиздан 50 фоизга етказиш ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида талабалар турар жойларини барпо этиш, мактаб ўқувчиларининг камида бир касбни эгаллашига кўмаклашиш тизимини жорий этиш режалаштирлгани қайд этилди. Бундан ташқари, тиббий хизматлардаги хусусий секторнинг улушини 25 фоизга етказиш,“оилавий шифокор” йўналиши бўйича мустақил фаолиятга рухсат бериш, ҳудудларда бирламчи тиббий-санитария хизматини “бир қадам” тамойили асосида йўлга қўйиб, 105 та оилавий шифокор пункти ва 31 та оилавий поликлиника ташкил этиш каби ишлар амалга оширилади.

Семинарда халқимиз ва давлатимиз ҳаётида муҳим ўрин тутган тараққиёт стратегиясидан жой олган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда фаол иштирок этиш лозимлиги, унинг ижроси устидан жамоатчилик назорати ўрнатиш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

 

Ўзбекистон ХДП Сирдарё вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш