Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши томонидан Бўстонлиқ тумани, “Дўстлик” МФЙ ҳудудида “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида тадбирлар ташкил этилиб, Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгашига партиямиздан сайланган депутат Жамшид Эргашевич Садировнинг ўз сайлов округида олиб бораётган ишлари ўрганилди.
Бўстонлиқ тумани “Дўстлик” МФЙ ҳудудида жойлашган Марказий касалхонанинг “Чорбоғ” филиалида аёллар ва болалар тиббий кўриги ташкил этилди.
Шунингдек “Дўстлик” МФЙда маҳалла аҳли билан учрашув ўтказилиб ҳудудда жойлашган 59 та хонадон ва 4 та кўп қаватли уйларнинг табиий газ билан таъминлаш даражаси, камбағалликни қисқартириш, янги иш ўринларини яратиш ҳамда ёшлар ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш юзасидан маҳаллада тадбиркорлар фаолияти ўрганилиб олиб борилаётган ишлар кўриб чиқилди. Учрашувда аҳоли вакиллари бугунги кунда ўзларини қийнаётган муаммолар депутат ёрдамида ечимини топиб келаётганига миннатдорлик билдириб, галдаги муҳим вазифалар муҳокама қилинди.
“Дўстлик” МФЙ раиси М.Алашев ва депутут Ж.Садиров ҳамкорлигида ногиронлиги бўлган фуқарога ногиронлик аравачаси берилди.
Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши
Ахборот хизмати.