Ўзбекистон Халқ демократик партияси Нукус шаҳар Кенгаши ва халқ депутатлари Нукус шаҳар кенгашидаги партия гуруҳи томонидан шаҳардаги “Қизилқум” маҳалла фуқаролар йиғинида “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди.
Унда партия масъуллари, халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари ва ҳудуд аҳолиси иштирок этди.
Тадбир давомида “Қизилқум” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар билан юзма-юз суҳбатлашилди, ҳудуддаги мавжуд муаммолар, шунингдек, партия электорати ҳисобланган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакилларининг муаммолари тингланди. Жумладан, маҳалла ҳудудидаги Алатау, Қарабайли, Шегекўл, Андижон кўчаларини асфальтлаш масаласи кўтарилди. Фуқаро Шайда Алменова эса бемор турмуш ўртоғининг даволаниши учун ордер олишда ёрдам кўрсатишни сўради.
Мулоқотда аниқланган муаммолар ва аҳоли мурожаатлари халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгаши депутати, партия гуруҳи аъзоси Диляра Маткаримова томонидан назоратга олинди.
Ўзбекистон ХДП Нукус шаҳар кенгаши
Ахборот хизмати.