“Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республика кенгаши Қораўзак туман кенгаши билан ҳамкорликда Қораўзак туманидаги “Досназаров” овул фуқаролар йиғинида “Соғлом аёл керак ҳаётга” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказди.

Тадбирда партия республика ва туман кенгашлари масъул ходимлари, халқ депутатлари Қораўзак туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзолари, тиббиёт муассасаси ходимлари ҳамда ҳудуд аҳолиси иштирок этди.

Лойиҳа аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, жумладан, хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш мақсадида ташкил этилди. Туман тиббиёт муассасаси мутахассис шифокорлари олис ва чекка маҳаллалардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардаги аёллар, болалар ва пенсионерларни бепул тиббий кўрикдан ўтказди. Чуқурлаштирилган тиббий кўрикда, касалликлар аниқланган фуқароларга тегишли тавсиялар берилди.

Бундан ташқари, тадбир доирасида шифокорлар ногиронлиги бўлган фуқароларнинг уйларига бориб уларни тиббий кўрикдан ўтказди.

 

Гулноз Далибева,

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика кенгаши сектори мудири.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш