Партия Қорақалпоғистон Республика Кенгаши томонидан Беруний туманида “Депутат маҳаллада” лойиҳаси доирасида тадбирлар ташкил этилди.
Кенгаш раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, партия фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов тумандаги “Саркоп”, “Шоббоз” овул фуқаролар йиғини ва “Жуманиязов” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳудуд аҳолиси билан мулоқот ўтказди, аҳолини ўйлантираётган муаммоларни ўрганди.
Жумладан, “Шоббоз” овул фуқаролар йиғини ҳудудига бириктирилган ҳоким ёрдамчиси ва ёшлар ишлар агентлиги вакили билан учрашиб, ҳудудда олиб борилаётган ишлар ва мавжуд муаммолар хусусида, келгусида ҳудудда камбағалликни қисқартириш, партия электорати вакиллари ҳисобланган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Бундан ташқари, “Саркоп” овул фуқаролар йиғини ва “Жуманиязов” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар билан ўтказилган учрашувда улар томонидан кўтарилган ички йўлларни таъмирлаш, электр энергияси таъминотини яхшилаш борасидаги масалалар ечими юзасидан вазифалар белгилаб олинди.
Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши
ахборот хизмати