Равонлик, ҳаётийлик, халқчиллик — ЎзХДПдан кўрсатилган номзодлар дастурининг асосий талаблари

Ҳар бир ўтаётган кун халқимизни муҳим сиёсий воқелик сари яқинлаштирмоқда. Тайёгарлик ишлари, тарғибот-ташвиқот тадбирлари масштаби ҳам кенгайиб бормоқда. Биламизки, депутатликка номзод келгуси фаолияти дастури унинг сайловолди ташвиқотини энг муҳим манбаи ҳисобланади. Ушбу дастурни сайловчиларга тушунтириб бериш талаб этилади. Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгашига Ўзбекистон ХДПдан кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастурини шакллантириш мавзусига бағишланган ўқувда ушбу масалага алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ҳамда Тошкент вилоят кенгаши билан ҳамкорликда амалий семинар бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Мақсуда Ворисова партиямиздан депутатликка кўрсатилган номзоднинг сайловолди дастурини шакллантириш билан боғлиқ масалада сўз юритди.

— Депутатликка номзод ўз сайловолди дастурини ишлаб чиқар экан, ўзининг фуқаролик ва сиёсий йўли, нуқтаи назарини белгилаб олади, — деди Мақсуда Ворисова. — Номзод сайловчилар олдида, агар унга юксак ишонч билдирилса, яъни депутатликка сайланса, нимага интилишини, қандай мақсадларга эришишини баён этади. Шунингдек, белгиланган мақсадларни қайси йўллар билан амалга оширмоқчи эканини асослаб беради. Бунда Ўзбекистон Конституцияси, сайлов тўғрисидаги Кодексда давлат вакиллик хокимиятининг ушбу органлар ваколатлари белгилаб берилган меъёрларга қатъий риоя этиши зарур.

Ўқув-семинарда Тошкент вилоят партия кенгаши раиси Сайёра Файзиева ҳам сўзга чиқди. Сайлов округидаги муаммоларни партиядан кўрсатилган номзоднинг дастурида акс эттирилиши ҳолати юзасидан фикр-мулоҳазалирини билдирди. Депутатликка номзод партия кенгашлари ва унинг бошланғич ташкилотлари, ўзининг ишончли вакиллари, тарафдорлари ёрдамида ҳақиқий ҳаётий масалаларни белгилаб олиши керак. Бу орқали аҳоли фаровонлиги ва маданиятини ошириш, барқарорлик ва тотувликни сақлаб қолиш кўп жиҳатдан уларнинг ҳал этилишига боғлиқ бўлади, деди нотиқ.

Шу билан бирга, семинарда номзоднинг ўз сайлов округида тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишдаги ўрни бўйича маъруза қилинди. Унда энг асосийси, нутқ равон, содда, халқчил ва ишончли бўлиши кераклиги таъкидланди. Сўзлаётганда қисқалик ва аниқликка эътибор қаратиш зарурлиги уқтирилди. Ҳар бир мавзу юзасидан савол-жавоблар, музокаралар бўлиб ўтди.

Семинарнинг иккинчи ярмида иштирокчилар икки гуруҳга бўлинган ҳолда амалий машғулот ўтказди. Сайлов округидаги муаммоларни ўрганиш ва уни партиядан кўрсатилган номзоднинг дастурини шакллантиришда маҳаллий партия ташкилотларининг ўрни билан боғлиқ масалалар ҳақида биринчи гуруҳ модератори ўз мулоҳазаларини билдирди. Иккинчи гуруҳ эса халқ депутатлари вилоят Кенгашига Ўзбекистон ХДПдан кўрсатилган номзоднинг сайловчилар билан учрашувларини ташкил этиш юзасидан тегишли тавсияларни ишлаб чиқиш мавзусини кенг очиб берди.

Баҳс-мунозаларга бой тарзда ўтказилган семинар якунида билдирилган фикр-мулоҳазалар, таклифлар асосида, тавсиялар ишлаб чиқилди.

Ўқув-семинарида Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ҳамда ҳудудий кенгашлари маъсуллари, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, Тошкент вилоят Кенгашига Ўзбекистон ХДПдан кўрсатилган номзодлар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш