Ўқитувчини обрўсизлантирганларга фақат ачинаман

 

Аслида бир масалани қайта ва қайта такрорлайверишни ёқтирмайман. Лекин қайта гапирмасликнинг иложи ҳам бўлмаяпти, кўкрак қафасимдаги "аллақайтим" ачишганидан тинч ёзишни иложи ҳам бўлмаяпти.

Ўқитувчиларнинг фаолиятига битирувчиларнинг олий таълимга киришига қараб баҳо бериб нимага эришдик?

 

  1. Давоматни бой бердик. Ўқув марказида ўқиб бўлса ҳам институтга кирса бўлди - деяпмиз.
  2. Қамровни хеч бўлмаса 50 фоизга чиқармай туриб, мактаб директорларини вазифасидан озод қилдик. Беш йилда шаклланади яхши директор.
  1. Ўқувчиларга - мактабим кўрсаткичи учун халқаро институтларга онлайн топшириб, қабул қилинди деган сертификат олиб бер - деб илтимос қилган директорларга эришдик. Ўқувчининг кўз ўнгида амалини асраш учун ҳаракат қиляётган устози борлигини билдирдик. Бу қанчалар боланинг руҳиятида устозга бўлган ишончсизликни шакллантирди.
  2. Биз фарзандларимизни ҳаётга тайёрлашимиз керак. Ҳолбуки, уларнинг ютуғи олий таълимга киргани билан баҳоланмоқда. Бу боланинг руҳиятига қанчалар салбий таъсир қилаётгани, тушкунликка тушиб, йўлини топа олмаётганига сабабчи бўлаётганимизчи?
  3. Бешта фандан имтихон топширади. Битта фан ўқитувчиси зўр бўлсаю, қолган тўртта фан яхши таълим бермагани учун институтга кира олмаса, мактабдаги барча ўқитувчини айблаш қанчалик тўғри?
  4. Мактаб ўқув дастуридаги фанларни тўлиқ ўзлаштирган ўқувчи ДТМ тестларини белгиланган вақтда қанчасини ижобий бажара олади? Солиштириб чиқдикми?
  5. Эссиз. Кечирим сўраттириш ғоясини ўйлаб топганларнинг маънавий онги ва туман халқ таълими бўлими раҳбарларининг савияси... Таърифлашга тил ожиз. Фақат ачинаман ва " СИЁСИЙ КЎРЛАР"га инсоф сўрайман.

 

Шоҳиста Турғунова,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎзХДП фракцияси аъзоси.

 

 

Теглар

Депутат Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш