Ўқитувчининг қадрини ерга уришга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ

 

Не-не подшоҳларни тиз чўктирган Соҳибқирон Амир Темур ўзининг пири-устози Сайид Бараканинг оёқ томонига қўйилган. Амир Темур устозининг маслаҳатларига амал қилиб, баъзи жангларда ғолиб бўлган. Тўхтамишхон билан бўлган жангда Темур қўшинларининг енгилишига бир баҳя қолади. Соҳибқирон нажот кутиб пири устози Сайид Баракага қарайди. Шунда пири "Қўрқма, дадил бўл" деб уни руҳлантиради. Натижада Амир Темур бу жангда ғалаба қилган.

Алишер Навоий устозининг набираси билан отдан тушиб саломлашар ва у улуғ зот томонга ҳатто оёқ узатиб ўтирмас экан.

Юноннинг машҳур саркардаси Искандар Румий (Александр Македонский) ўзининг ҳарбий юришларида Афина шаҳрига ҳужум қилмабди. Сабабини сўрашганда “Афинада устозим Аристотель (Арасту) яшайди" деб жавоб берган экан. “Нечун Арастуни (Аристотель) отангиздан ортиқ иззат қиласиз?”- деб сўрадилар. Искандар Румий жавоб берди: “Отам гўёки мени осмондан ерга туширди. Аммо устозим Арасту мени ердан осмонга кўтарди. Яъни отам мени дунёга келмоғимга сабаб бўлди. Устозим илм ва одоб ўргатиб, мартаба ва иззатимнинг ортмоғига сабаб бўлди”.

Кўриниб турибдики, ўз даврида дунёни лол қолдирган инсонлар ҳам доим устозини юксак қадрлаган.

 

АНДИЖОНДАГИ ҲОЛАТ...

Ўқитувчининг қадрини ерга уришга, ўқитувчининг бошини бу қадар ерга қаратишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ.

БУ НОДОНЛИК!..

 

Ойбарчин Абдуллаева,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси.

 

 

 

Теглар

Депутат Олий Мажлис Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш