Ҳоким ёрдамчиси ва депутат ҳамкорлиги

 

Фориш туманида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш, “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлашда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Фориш туман Кенгаши депутатлари ўртасида яхши ҳамкорлик йўлга қўйилган. Улар маҳаллаларда бамаслаҳат ва ҳамкорликда иш олиб бориб, аҳолини тадбиркорликка йўналтириш, бандлигини таъминлаш, томорқадан самарали фойдаланиш бўйича самарали ишларни амалга оширмоқдалар.

Тумандаги “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси, партия фаоли Феруз Шомуродов ва Ўзбекистон ХДП Фориш туман Кенгаши депутати Раъно Дауланова иштирокида сайловчилар билан ўтказилган учрашувда ҳам юқоридаги масалаларга эътибор қаратилди. Бундан ташқари, юзма-юз мулоқот чоғида кўтарилган муаммоларни ҳал этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.

 

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилояти кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш