Навоийга эҳтиром

 

Бугун – 9 февраль куни буюк мутаффаккир, шеърият мулкининг султони мир Алишер Навоий ҳазратлари таваллудининг 581 йиллиги юртимизда кенг нишонланди. Шу муносабат билан жойларда маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Шундай тадбирлардан бири Касби туманидаги 60-сон ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши ҳамда Касби туман партия кенгаши томонидан ташкил этилди.

Тадбирда халқ депутатлари Касби туман кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзолари, педагоглар, кенг жамоатчилик вакиллари, ўқувчи ёшлар иштирок этди.

Маданий-маърифий кечада буюк аждодимиз Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижоди, у қолдирган маънавий меърос, яратган асарлари, шеърлари ва ғазалларининг аҳамияти, шоир ишларини, ижодини ёшларимиз севиб ўрганишлари кераклиги хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди. Ўқувчилар томонидан Навоийнинг шеър ва ғазалларидан парчалар ўқилиб, саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Тадбир сўнгида аълочи ва фаол ўқувчиларга Ўзбекистон ХДП вилоят ва туман кенгашларининг эсдалик совғалари топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгаши

ахборот хизмати

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш