“Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси давом этмоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Дўстлик туман Кенгаши ташаббуси билан “Манас” маҳалла фуқаролар йиғинида хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ҳамда уларга ёрдам бериш мақсадида “Аёллар билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хотин-қизлар учун яратилаётган имтиёз ва имкониятлар, гендер тенглигини таъминлаш борасидаги чора-тадбирлар хусусида маълумотлар берилди.

Қайд этиш керак, маҳаллада ўттиз ёшгача бўлган ёшлар 3778 нафарни, ишсизлар сони 510 нафарни, ногиронлиги бўлган ёшлар эса 34 нафарни ташкил этади.

Учрашувда хотин-қизларнинг турли масалалардаги фикр-мулоҳазалари, таклифлари тингланди, муаммолари эшитилди. Ўзини-ўзи банд қилиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган аёлларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатилиши маълум қилинди. Шунингдек, маҳаллада истиқомат қилаётган, 3 та эҳтиёжманд оила ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

 

Даврон ЭРГАШЕВ,

Ўзбекистон ХДП Жиззах вилоят кенгашининг масъул ходими.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш