Навоий даҳосига буюк эҳтиром

 

Буюк аждодимиз, шеърият мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги жойларда кенг нишонланмоқда. Навоий даҳосига бағишланган шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилояти Кенгаши ташаббуси билан Чирчиқ шаҳрида Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди ҳамкорлигида "Алишер Навоий ва Бобур мероси – абадий мавзу" шиори остида ташкил этилди.

Тадбирда партиянинг Тошкент вилоят ва Чирчиқ шаҳар Кенгашлари, Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Темурийлар тарихи давлат музейи, Маънавият ва маърифат тарғибот маркази Чирчиқ шаҳар бўлинмаси масъул ходимлари, депутатлар, ҳарбийлар ҳамда иқтидорли ёшлар иштирок этди.

Маънавий-маърифий тадбирда сўзга чиққанлар Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижоди, ўзбек тили равнақига қўшган ҳиссалари, жаҳон маънавий меросидан жой олган бебаҳо асарларининг аҳамияти ҳақида фикр мулоҳазалар билдирдилар.

Тадбир сўнгида иштирокчиларга Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳамда Халқаро Амир Темур хайрия жамоат фондининг эсдалик совғалари топширилди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз
← Рўйхатга қайтиш