Аёллар ва ёшлар билан ишлаш масалалари муҳокама этилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашида “Аёллар қаноти” ва “Ёшлар қаноти” томонидан партия вилоят кенгашларидаги хотин-қизлар ҳамда ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш секторлари мудирлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастурида белгиланган вазифаларни амалга оширишда Ўзбекистон ХДПнинг Аёллар ва Ёшлар қанотлари аъзоларининг фаол иштирокини таъминлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар ва ёшларнинг муаммоларини ҳал этишда янгича ёндашув асосида самарали лойиҳларни ташкил этиш, амалий ишларни кўпайтириш, жойларда Ёшлар ва Аёллар форумларини ўтказиш бўйича тавсиялар берилди. Шунингдек, хотин-қизлар ва ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, партия сафига аёллар, ёшларни кўпроқ жалб этиш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Йиғилишда партия тизимида хотин-қизлар ва ёшлар йўналишларида 2021 йилда амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилинди ҳамда келгусида мазкур йўналишлар бўйича иш фаолияти самарадорлигини янада ошириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш