«Диёр 24» | Халқ демократик партияси Навоий вилоят кенгаши томонидан Хатирчи туманида амалий семинар ўтказилди
Тадбир доирасида дастлаб «Тамабаҳрин» оилавий шифокорлик поликлиникасида тиббий кўрик ташкил этилди. Унда 60 нафарга яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, ёши 36 ёшдан юқори бўлган 100 нафар хатирчилик хотин-қизлар Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилоят филиали мутахассислари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.