Сайлов демократия кўзгуси

Бугун Бекобод шаҳридаги Республика Миллий гвардиясига қарашли Бекобод 2-батальони Қўриқлаш бўлими шахсий таркиб ходимлари иштирокида "Сайловлар демократия кўзгуси" мавзусида Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими, Адлия бошқармаси ва Ўзбекистон ХДП шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда давра суҳбати ўтказилди. Унда сайлов ва унинг аҳамияти хусусида сўз юритилди.

Шаҳар Адлия бўлими бошлиғи Қаҳрамон Жўраев сайлов қонунчилигига оид янгиликлар ва сайлов кодексниннг мазмун-моҳияти хусусида тўхталиб ўтди. Овоз бериш жараёнидаги ўзгартиришлар тўғрисида атрофлича тушунча берди.

Ўзбекистон ХДП Бекобод шаҳар кенгаши раиси вазифасини вақтинча бажарувчиси Муяссар Абдухолиқова халқ депутатлари туман, шаҳар, вилоят Кенгаши депутатлигига, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатлигига сайловларни ташкил этиш, номзодларни кўрсатиш тартиби тўғрисида гапирди. Жамиятда, ўзи яшаб турган ҳудудда обрў-эътиборга эга кишилар, халқ дардини ўйлаб, ташаббус кўрсата оладиган шахслар номзод сифатида кўрсатилиши кераклиги таъкидланди. Муҳими, улар юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан яхши хабардор, сиёсий-ҳуқуқий билими юқори бўлиши, халқ манфаати, партия ғоялари учун кўрашиши талаб этилади, деди партия раиси.

Шунингдек, Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлими раҳбари Улуғбек Абдуназаров сайловга тайёргарлик кўриш масаласида фикр юритди. Округ ва участка сайлов комиссиялари тузилиши, сайловчиларни рўйхатга олиш билан боғлиқ тартиб-тамойиллар ҳақида мулоҳазаларини билдирди. Парламент ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари вазифалари, ҳуқуқлари ва бурчлари тўғрисида тўхталиб ўтди.

Тадбир сўнгида саволларга атрофлича жавоблар берилди.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

Теглар

Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш