Олий Мажлис Қонунчилик палатасига келиб тушган барча мурожаатлар депутатлар томонидан тегишли тартибда ўрганиб чиқилади. Уларда баён этилганлар ҳолатлардан келиб чиққан ҳолда, тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинади.
Хусусан, Наманган вилояти, 51-Чортоқ округидан келиб тушган мурожаат Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Шоҳиста Турғунова томонидан кўриб чиқилди. Аризада кўрсатилган ҳолатларни партиямиз депутати жойига чиқиб ўрганишга қарор қилди ва туман ҳокими, 2-сектор мутасаддилари ҳамда маҳалла оқсоқоллари иштирокида муҳокама этилди.
Мурожаатда кўтарилган мактабгача таълим муассасаси ва маданий меърос объектини реконструкция қилиш масаласи бўйича лойиҳачилар жалб қилиниши юзасидан келишиб олинди. Лойиҳалар тайёр бўлгандан сўнг, оқсоқоллар билан биргаликда мактабгача таълим муассасасини ривожлантириш бўйича жамоатчилик йиғилишида муҳокама этилиши маълум қилинди.
Ўзбекистон ХДП Ахборот хизмати