Ногиронлиги бўлган шахсларга моддий-маънавий кўмак берилмоқда

 

Фарғона вилояти Қўштепа туманининг “Борот” МФЙда яшовчи Муборак Шербоева Ўзбекистон ХДП Фарғона вилояти ҳузуридаги “Жамоатчилик қабулхонаси”га мурожаат қилиб, турмуш ўртоғи Солижон Эргашевни 1-гуруҳ  ногирон эканлиги, ногиронлик аравачасига эҳтиёжи борлигини билдирган эди.

Ушбу мурожаат ўрганилганда, ҳақиқатдан ҳам 1960 йилда туғилган Солижон Эргашевнинг ногиронлик аравачасига муҳтожлиги аниқланди. Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши раиси Дилбархон Мамаджанованинг ёрдами билан қисқа муддат ичида Солижон Эргашевга ногиронлик аравачаси олиб берилди.

Кимлар учундир арзимасдек бўлиб туюлган бу ногиронлик аравачаси турмуш ўртоғимга ва бизнинг оиламизга бир олам қувонч олиб келди. Бир жойда ётиб қолган инсон учун бундан ортиқ бахт борми?! Энди уларни кўчага олиб чиқишга қийналмаймиз. Истаган пайтларида мана шу аравача ёрдамида айлантириб келишимиз мумкин,  дейди кўзига ёш олиб Муборак Шербоева. 

 

Ёрқиной Қосимова,

ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши матбуот котиби.

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш