Эътиборга муҳтожларнинг муаммолари ўрганилди

 

Маълумотларга кўра, ўтган йили Навоий вилоятида 91 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар уй-жой билан билан таъминланган. Улардан 63 нафари Навоий шаҳрида истиқомат қилади.

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят ва шаҳар кенгашлари ходимлари уларнинг ҳолидан хабар олиш мақсадида хонадонларида бўлдилар. Хусусан, ўрганиш Кристина Аюпованинг турмуш шароитини ўрганишдан бошланди. Унинг таъкидлашича, ҳозирги вақтда Навоий тиббиёт коллежининг 1-босқичида таҳсил олмоқда.

– Спорт билан шуғулланишни жуда яхши кўраман, – дейди у. – Айниқса стол тенниси менга жуда ёқади. Тўгаракларга боришни хоҳлайман. Спорт билан шуғулланиш учун шу йўналишга мос анжомлар ҳам харид қилишим лозим. Лекин бунга менинг шароитим йўқ.

Навбатдаги суҳбатдош Умида Фарҳодова бўлди. У укаси Мирзажон ва ўғли билан яшаб келмоқда. Унинг таъкидлашича, уйлари таъмир талаблиги бир қанча ноқулайликларни келтирмоқда. Ўзгалар кўмагига муҳтож бўлган София Сидирова ўқишдан бўш вақтларида ишламоқчи эканлигини айтиб, иш топишда амалий ёрдам сўради.

Ўрганилган муаммолар юзасидан тегишли ташкилотларга депутатлик сўрови жўнатилди.

 

Хуршида Нарзиева,

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят кенгаши сектор мудири.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш