Ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар бепул газета олмоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент вилояти кенгаши ташаббуси билан бир гуруҳ фуқаролар партия нашри бўлган “Ўзбекистон овози” газетасига жорий йил учун бепул обуна қилинди. Бу уларга йил давомида мамлакатимиздаги нуфузли газеталардан бири билан йил давомида танишиб бориш имконини беради.

Бундан ташқари, партия вилоят Кенгаши томонидан партия аъзолари ва ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар учун бепул обуна ишларини ташкиллаштириш амалга оширилмоқда. Шунинг билан бирга, партия нашри бошланғич партия ташкилотларига, вилоят ҳудудидаги Муруват, Саховат ҳамда Меҳрибонлик уйларига доимий тарзда етказиб берилмоқда.

Мухтасар айтганда, Кенгаш томонидан электоратга ЎзХДП Сайловолди дастуридан жой олган ғоя ва мақсадларни етказиш, тарғиб қилиш ҳамда партия томонидан сайловчилар манфаати йўлида амалга оширилаётган чора-тадбирлар хусусида доимий тарзда маълумотлар бериб бориш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилоят кенгаши

Ахборот хизмати.

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш