Бу йилги сайловлар ҳар биримиздан юксак масъулиятни талаб этади

Ўзбекистон ХДП Навоий вилоят ҳамда шаҳар кенгаши ҳамкорлигида Навоий давлат кончилик институтида "Менинг биринчи сайловим" шиори остида давра суҳбати ташкил этилди.

Қайд этилганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларга ўтказиладиган сайловлар орқали фуқаролар ўз хоҳиш-иродасини эркин ифода қилади, давлат ва жамият бошқарувида иштирок этади. Шу боис бу жараёнда уларнинг сайлов ҳуқуқи эркинликларидан тўла фойдалана билиши, юртимиз сиёсий ҳаётида фаол қатнашиши ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Мазкур учрашувларда ёшлар бугунги депутат ким, унинг ваколатлари нималардан иборат, сайлов қонунчилигидаги ўзгаришлар нималардан иборат, деган саволларга жавоб олишмоқда, – дейди Навоий шаҳар кенгаши раиси Улуғбек Шомиров. – Бундай тадбирлар натижасида ёшларда сиёсий партияларга қизиқиш, депутат сифатида бу жараёнларда иштирок этиш иштиёқи пайдо бўлмоқда. Айнан шундай мулоқотлар самараси ўлароқ кўпгина ёшлар сафимизга қўшилди. Демак тадбирларимиз самара бермоқда. Ўзаро мулоқотларнинг янада таъсирчан усулларини амалиётга жорий қилишимиз талаб этилади.

Ноанъанавий музокара ва мунозаралар асосида ўтказилган тадбирда мамлакатимизда сиёсий ва ҳуқуқий тизим ислоҳ қилинаётгани ҳамда фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришни кафолатлайдиган миллий сайлов тизими яратилгани ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексидаги асосий янгиликлар ҳақида сўз борди.

Жорий йилги сайлов юртимизда вужудга келган янги сиёсий шароитда ўтаётгани ва олдинги сайловлардан мутлақо фарқ қилиши юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди.

Тадбир сўнггида Навоий давлат кончилик институти Насиба Ашуровага Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгашининг фахрий ёрлиғи топширилди.

 

Хуршида Нарзиева,

ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши сектор мудири.

Теглар

Лойиҳаларимиз Сайлов-2019
← Рўйхатга қайтиш