Аёлларга кўмак

 

ЎзХДП Қоракўл туман кенгаши ташаббуси билан "Аёлларга кўмак" лойиҳаси доирасида тумандаги ишсиз аёллар, кредит олиб ўз тадбиркорлигини бошлашга ва ажрим ёқасига келиб қолган оилаларга ҳуқуқий ёрдам бериш бўйича туман миқиёсида тадбир ташкиллаштирилди. Унда кредит олиб тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни бошлаган аёллар ишсиз, ўз бизнесини йўлга қўйиш ниятида юрган хотин-қизларга тадбиркорлик сирлари, режалаштириш, ишни нимадан бошлаш кераклиги ҳақида тушунчалар беришди. Шунингдек, мутахассислар субсидия асосида уй-жой олиш учун қаерга ва қандай мурожаат қилиш кераклиги, унинг шартлари ҳақида батафсил маълумотлар беришдир. Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиртирган барча саволларга тўлиқ жавоб олишди.

Бундан ташқари, ажрим ёқасига келиб қолган оилаларга психологлар маслаҳати ташкил қилинди ва уларга оила муқаддас эканлиги, оиладаги болаларнинг тақдири, иккала томоннинг масъулияти ҳақида атрофлича маслаҳатлар берилди. Ажрашиш арафасида турган 2 та оила яраштирилди.

Тадбирда тадбиркор аёллар ишлаб чиқарган маҳсулотларнинг кўргазмаси ташкил қилинди. Меҳнат ярмаркаси ҳам уюштирилиб, ишсизларга бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар берилди.

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш